Ўзбекистон Қозоғистонга 33,1 минг тонна қовун-тарвуз экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 21,7 млн AҚШ долларига тенг бўлган 79,1 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
None
None

Таъкидланишича, қовун ва тарвуз экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,8 минг тоннага камайган.

Ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 33,1 минг тонна;

Россия – 20,1 минг тонна;

Қирғиз Р. – 13 минг тонна;

Украина – 5,6 минг тонна;

Латвия – 2,9 минг тонна;

Беларусь – 1,4 минг тонна;

Германия – 1,2 минг тонна;

Тожикистон – 1,1 минг тонна;

Молдова – 298,7 тонна;

Польша – 248,5 тонна;

Швеция – 56,1 тонна.

Сўнгги хабарлар