12:33, 21 Ноябрь 2022 | GMT +5
Ўзбекистон Қозоғистонга 10 ойда 15,3 минг тонна хурмо экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 27,3 млн. АҚШ долларига тенг 45,6 минг тонна хурмо экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Хурмо экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,5 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп хурмо экспорт қилган давлатлар:
Россия – 26,2 минг тонна;
Қозоғистон – 15,3 минг тонна;
Қирғиз Р. – 2 минг тонна;
Туркманистон – 1,3 минг тонна;
Беларусь Р. – 776 тонна;
Польша – 43 тонна.
Фото: t.me/statistika_rasmiy