10:55, 27 Август 2022 | GMT +5
Ўзбекистон Қозоғистондан 218,3 минг тонна буғдой уни импорт қилган
TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-июл ойларида Ўзбекистонга қиймати 72,7 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 227,8 минг тонна буғдой уни импорт қилинган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
Буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 41,6 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон буғдой унини асосан қўйидаги иккита давлатдан энг кўп импорт қилган:
Қозоғистон – 218,3 минг тонна,
Россия – 9,4 минг тонна.