Ўзбекистон: Қўқон шаҳрида II «Халқаро ҳунармандчилик фестивали» ва Риштон туманида «Халқаро кулолчилик форуми» ўтказилади

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Республика «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None
Фото: UzA

Анжуманда маълум қилинишича, жорий йил 21-23 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида II «Халқаро ҳунармандчилик фестивали» ва Риштон туманида «Халқаро кулолчилик форуми» ўтказилади.

«Ҳунарманд» уюшмаси томонидан Иккинчи «Халқаро ҳунармандчилик фестивали» веб-сайти яратилди. Веб-сайтда фестиваль, миллий ҳунармандчилик, ҳунармандлар, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилди.

Шунингдек, фестивалда иштирок этишни истаган хорижлик ҳунармандлар, илмий-амалий конференция иштирокчилари, нуфузли меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ушбу сайт орқали онлайн тарзда ариза бериб рўйхатдан ўтадилар.

Халқаро ҳунармандчилик фестивалига 5 та қитъадан 220 дан ортиқ, Кулолчилик форумига 50 дан ортиқ ҳунарманд, бундан ташқари оммавий ахборот воситалари, конференция иштирокчилари ҳамда нуфузли ташкилот вакилларидан фахрий меҳмонлар халкаро ҳунармандчилик ташкилоти мутахассислари, Бутунжаҳон Ҳунармандлар кенгаши раҳбарлари, Санта-Фе (АҚШ) «Халқаро халқ амалий санъати бозори» фестивали, йирик кўргазма ташкилотлари вакиллари таклиф этилиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар