Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи чоракда 5,5 фоизга ўсди

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 5,5 фоизни ташкил этди. Аввалроқ январь ойидаги энергетика инқирози фонида республика иқтисодиёти биринчи чоракда 3,5 фоизгача секинлашиши мумкинлиги башорат қилинган эди.
Ижобий динамика барча асосий тармоқларда кузатилиб, энг катта ўсиш ташқи савдо – 11,9 фоиз, бозор хизматлари – 10,9 фоиз, чакана савдо айланмаси – 5,2 фоиз, шунингдек, қурилиш – 4,5 фоиз, саноат сектори – 4,1 фоизни ташкил этди.
Ташқи савдода ҳамкор давлатлар учлигига Хитой – 15,9 фоиз, Россия – 15,1 фоиз ва Қозоғистон – 7,5 фоиз киради.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда чакана савдо кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка асосий ҳисса қўшган – 82,8 фоиз. Қолган ҳажм йирик корхоналар ҳиссасига тўғри келди – 17,2 фоиз.
Давлат статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида инфляция даражаси 2,4 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, аҳоли умумий даромадларининг ўсиш суръати 10,8 фоизни ташкил этди.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков