Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятни Афғонистонга нисбатан санкцияларни бекор қилишга чақирмоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг айтишича, афғон халқи жуда қийин аҳволда. Мамлакатдаги ҳозирги гуманитар вазият ҳалокатга яқин ва афғон халқига ёрдам кўрсатиш керак. Асосий масала Aфғонистонга нисбатан можародан кейинги стратегияни ишлаб чиқишдир. Aфғонистоннинг иқтисодий характердаги минтақавий интеграция жараёнларида, шунингдек, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишда фаолроқ иштирок этиш устувор вазифа бўлиб қолиши лозим.
Шунингдек, «Биз афғоннинг янги расмийлари ўз ваъдалари ва халқаро мажбуриятларини бажаришига умид қиламиз ва кутамиз, жумладан:
- кенг вакилликка асосланган ҳукумат тузиш;
- халқаро терроризм ва наркотрафикга қарши кураш;
- турли террористик гуруҳларнинг мамлакат ҳудудига жойлаштирилишига йўл қўймаслик, улар билан ҳар қандай алоқаларни тўхтатиш;
- минтақа давлатлари билан яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлаш;
- инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига, шу жумладан аёллар ва миллий озчиликларга риоя қилиш.
Aфғонистон ҳудудидан ҳеч қачон минтақа давлатларига ҳам, дунёнинг бошқа давлатларига ҳам заррача таҳдид бўлмаслиги керак», - деди А. Комилов.