10:39, 28 Июль 2022 | GMT +5
Ўзбекистон энг кўп қовун-тарвузни Қозоғистонга экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 16,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 67,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Бу ҳақда ЎР Давлат статистика қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
Жорий йилда қовун ва тарвуз экспорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 45,1 минг тонна (3 баробар)га кўпайган.
Ўзбекистон жорий йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилинган давлатлар:
Қозоғистон – 39,2 минг тонна;
Россия – 15,1 минг тонна;
Қирғизистон – 11,1 минг тонна;
Беларусь – 1,1 минг тонна;
Бошқа давлатлар– 1,3 минг тонна.
Фото: parkseason.ru