Ўзбекистон 7 ойида Қозоғистондан 886 тонна какао ва шоколад импорт қилган

None
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон 41 та хорижий давлатлардан 24,2 минг тонна какао ва шоколад импорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Какао ва шоколад импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган.

7 ойида Ўзбекистон энг кўп какао ва шоколад импорт қилган давлатлар:

Россия – 17,4 минг тонна;

Туркия – 1,3 минг тонна;

Украина – 991 тонна;

Қозоғистон – 886 тонна;

Нидерландия – 702 тонна;

Польша – 474 тонна;

Хитой – 458 тонна;

Беларусь – 187 тонна;

Германия – 181 тонна;

Италия – 101 тонна;

Испания – 84 тонна.

Сўнгги хабарлар
telegram