19:11, 08 Август 2023 | GMT +5
Ўзбекистон 7 ойда хорижий давлатларга 30 минг тоннадан зиёд узум экспорт қилган
TASHKENT. UzA-Kazinform – Жорий йил 7 ой якунларига кўра, Ўзбекистон қиймати 22,3 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 30 минг тоннадан зиёд узум маҳсулотларини (қуритилган узумдан ташқари) хорижга экспорт қилган, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30 фоизга кўп.
Экспорт қилинган узум маҳсулотининг энг кўп улуши Фарғона (9,9 минг тонна), Тошкент (5,6 минг тонна), Самарқанд (3,1 минг тонна), Наманган (2,7 минг тонна) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.