Ўзбекистон 25 январдан Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни тиклайди

Жорий йилнинг 14 январ санасидан Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида иссиқлик электр станцияларида ёқилғи таъминотида вужудга келган муаммолар, яъни ёғилғи танқислиги ва турли носозликлар пайдо бўлгани, шунингдек, республика истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилган эди. Ушбу форс-мажор ҳолати ҳақида Афғонистон энергетика ташкилоти огоҳлантирилган.
«Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва ички истеъмолга мўлжалланган электр энергияси экспортга йўналтирилмайди.
Ҳукуматлараро келишувга мувофиқ амалга ошириладиган электр энергияси импорт амалиётининг бир қисми Афғонистонга (имзоланган шартномаларга мувофиқ) экспорт қилинади», – дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.