«Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

TASHKENT. Kazinform - Келгуси 7 йилда мамлакатнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None
Фото: UzA

Маълум қилинишича, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари осон қабул қилиш ва тушуниш учун қулай шаклда ифодаланган бўлиб, унда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган.

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳаларида муддатлар ва ижрочилар кесимидаги амалий вазифалар, эришиладиган аниқ мақсадли кўрсаткичлар ва стратегияни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати тасдиқланмоқда», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар