Ўзбекистон 2026 йилгача 9 миллион хорижий сайёҳни қабул қилишни режалаштирмоқда
Маърузачи республика раҳбари томонидан «2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси» доирасида туризм соҳасини жадал ривожлантириш, унга иқтисодиётни ривожлантиришнинг стратегик векторини бериш бўйича вазифалар белгилаб берилганини таъкидлади.
«Ўзбекистонга саёҳат қил» дастури доирасида соҳа олдига маҳаллий сайёҳлар сонини 12 миллион кишига, хорижлик сайёҳлар сонини 9 миллион кишига етказиш бўйича долзарб вазифалар белгиланди», – деди Шавкатжон Ортиқов.
Унинг сўзларига кўра, ушбу мақсадларга эришиш учун мамлакат шаҳарларида тўсиқсиз туризм чора-тадбирлари кенг жорий этилмоқда, бу эса 2026 йилга бориб туризм соҳасида банд бўлганлар сонини икки баробарга ошириб, уларни 520 минг кишига етказади.
Туризм индустриясининг маданий-кўнгилочар инфратузилмасига босқичма-босқич интеграция қилинадиган 8 мингта маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Зомин, Фориш, Бахмал туманлари ва Айдар-Арнасой кўллар тизимида қўшимча туристик ҳудудларни ривожлантириш бўйича 300 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилиб, 25 минг янги иш ўрни яратилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ва Ўзбекистон пойтахтида зиёрат ва экотуризмни ривожлантириш бўйича алоҳида ҳудудий дастурлар амалга оширилмоқда.
Жаҳон гидлар кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда 250 дан ортиқ олимлар, халқаро экспертлар, профессионал гидлар ва хусусий сектор вакиллари иштирок этди. Форумда Бутунжаҳон сайёҳлик гидлар ассоциацияси президенти Алушка Ритчи ва Ҳиндистон сайёҳлик гидлар федерацияси президенти Нарендра Сингх Ратур онлайн тарзда сўзга чиқди.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков