18:50, 14 Апрель 2023 | GMT +6
Ўзбекистон 2 ойда қайси давлатларга оёқ кийим экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 9 та хорижий давлатларга қиймати 7,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 3,4 млн жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
Маълум қилинишича, оёқ кийимлар экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 млн AҚШ долларига ошган.
2023 йилнинг 2 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:
Қирғиз Р. – 1,5 млн жуфт;
Қозоғистон – 1,3 млн жуфт;
Тожикистон – 484 минг жуфт;
Озарбайжон – 59 минг жуфт.
2023 йилнинг 2 ойида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар:
Андижон вилояти – 4,6 млн;
Фарғона вилояти – 1,0 млн;
Самарқанд вилояти – 758 минг;
Хоразм вилояти – 511 минг АҚШ доллари.
Фото: https://web.telegram.org/k/#@statistika_rasmiy