Юракни ишдан чиқарадиган, қаришни кескин тезлаштирадиган хатолар аниқланди
ASTANA. Kazinform - Компьютерда узоқ вақт ўтириш, одам ишдан кейин сайрга чиқса ҳам, эрта қаришга олиб келади. Риверсайддаги Калифорния университети тадқиқотчилари шундай хулосага келди, дея хабар беради Kazinform АЗЕРТАДЖга таяниб.
Олимларнинг фикрича, компьютерда ҳафтасига 60 соатдан ортиқ вақт ўтказсангиз, юрак хасталиги ва эрта қариш белгиларининг ривожланиш хавфи ортади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, энг кўп вақтини ўтириб ўтказишадиган - бу 80 йилларнинг бошидан 90 йилларнинг ўрталарига қадар туғилган одамлардир.
Мутахассислар ёшларда холестерин даражаси ва тана массаси индекси каби кўрсаткичларни ҳам таҳлил қилдилар. Ишда 28 ёшдан 49 ёшгача бўлган кўнгиллилар - жами мингдан ортиқ киши иштирок этди.
Тадқиқот муаллифларидан бири, Генетика, геномика ва биоинформатика бўлими тадқиқотчиси Райан Брюльман таъкидлаганидек, кўпчилик ёшликдаги яхши метаболизм 50 ёшдан кейин ўзини яхши ҳис қилишига ёрдам беради, деб янглишяптилар. Бироқ, ҳаёт тарзи ҳал қилувчи аҳамиятга эга - у келажакка пойдевор қўяди.
"Ушбу ҳаёт даврида нима қилаётганингиз жуда муҳим", - деб таъкидлади у.
Олимларнинг қўшимча қилишича, узоқ вақт ўтиришнинг салбий оқибатларидан қочиш учун кунига тахминан 20 дақиқа ўртача жисмоний машқлар етарли эмас.
Инсон қанча кўп ўтирса, ёши шунчалик катта кўринади, деган хулосага келган тадқиқотчилар, компьютердан узоқроқ вақт ўтказиш ёки тик турган столдан фойдаланиш, кўпроқ сайр қилиш ва кунига камида 30 дақиқа кардиомашқ билан шуғулланишни маслаҳат берадилар.