«Юнис» тўфони Бельгия қирғоқларига етиб келди

None
None
BRUSSELS. Kazinform - Ғарбий Европа давлатлари айни дамда оғир об-ҳаво шароитларига дуч келмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Бельгия расмийларига кўра, жума куни тушдан кейин, айниқса, қирғоқбўйи ҳудудлари ва Ғарбий Фландрияда кучли шамоллар бошланмоқда.

Бельгия қирғоқларида шамол тезлиги соатига 130 км дан ошади. Бельгиялик метеорологларнинг таъкидлашича, ҳозирги «Юнис» тўфони сўнгги 20 йилдаги энг кучлиси ҳисобланади.

Ғарбий Фландрияда соат 14.00дан бошлаб поездлар ҳаракати бутунлай тўхтатилди.

Пайшанба куни Голландияда поезд тўхтатилиши эълон қилинди. Пайшанба куни ёмон об-ҳаво туфайли Германияда поездлар, ҳаво ва сув транспорти кечикмоқда.

Фото: nachedeu.com
Сўнгги хабарлар