ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси музликларининг учдан бир қисми 2050 йилга келиб эриб кетади
Муаллифларнинг фикрича, Килиманджаро вулқонидаги, Доломит Альп тоғлари, Пиренейлар ва АҚШдаги Йосемит миллий боғидаги муз массаларини, иқлим ўзгаришига қарши қандай чоралар кўрилмасин энди сақлаб қолиш мумкин эмас деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, глобал исиш Цельсий бўйича 1,5 даражадан ошмаса, музликларнинг қолган учдан икки қисмини сақлаб қолиш мумкин.
ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига ҳаммаси бўлиб 18600 та музлик киритилган, яъни дунёдаги ҳар ўнинчи музлик. Уларнинг умумий майдони 66 минг квадрат километрни ташкил этади.
ЮНЕСКО мутахассислари бу музликлар ҳар йили 58 миллиард тоннага яқин сувни йўқотишидан огоҳлантирмоқда. Бу денгиз сатҳининг кўтарилишига олиб келади ва музликлар тоза сув манбаи бўлган маҳаллий аҳоли унинг танқислигига дуч келиши мумкин.
Фото: ru.euronews.com