Юлия Путинцева Будапешт турнирининг ярим финалига чиқди

NUR-SULTAN. Кazinform – Дунё рейтингида 32-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик теннисчи Юлия Путинцева Будапешт WТА 250 турнирининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Ушбу мусобақанинг учинчи ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи чорак финалда дунё рейтингида 97-ўринни эгаллаб турган украиналик Леся Цуренко билан баҳслашди.

Қозоғистонлик теннисчи биринчи сет рақибини ютди - 6:0.

Иккинчи сетда эса 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Шундан кейин Л. Цуренко учрашувни давом эттиришдан бош тортди.

Ю. Путинцева 5 та брейк-пойнтнинг 4 тасидан фойдалана олди.

Юлия финалга чиқиш учун дунё рейтингида 105-ўринни эгаллаб турган сербиялик Александра Крунич билан беллашади. У 102-ўриндаги хитойлик Сю Ванни мағлуб этди - 6:0, 6:1.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлия Путинцева Будапешт турнирида чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Қозоғистон тарихида илк бор тўрт нафар ҳакам «Катта дубулға» турнирини бошқарди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар