14:25, 15 Июль 2022 | GMT +6
«Катта дубулға» турнирида илк бор тўрт нафар қозоғистонлик ҳакамлик қилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон тарихида биринчи марта «Катта дубулға» турнирини тўрт нафар қозоғистонлик ҳакам бошқарди, деб хабар беради Kazinform.
Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, «Уимблдон» мусобақасида Меруерт Каукеева (Талдиқорған), Юлия Игнатченко (Алмати), Борис Кравчук (Қостанай) ва Владлена Саменкова (Ақтўбе) ҳакамлик қилиб, ўзларининг юқори савиясини кўрсатди.
Борис ва Владлена саралаш мусобақалари ва ўсмирлар ўртасидаги турнирда ҳакамлик қилишди. Меруерт ва Юлия эса эркаклар ва аёллар ўртасидаги асосий турнир ўйиинини бошқарган.
«Қозоғистонда ҳакамлик тизимини ривожлантириш дастури икки йўналишда ривожланмоқда. Улардан бири - янги кадрларни жалб этиб, семинарлар ўтказиш орқали миллий тоифадаги ҳакамларни тайёрлаш, иккинчиси - халқаро семинарлар ва ҳакамлик мактаблари орқали халқаро даражадаги ҳакамларни тайёрлаш», — дейилади федерация хабарида.