Юқори технологияларга 1 млрд доллар инвестиция жалб этиш дастурини ишлаб чиқиш зарур — Президент

ASTANA. Kazinform — Янги инвестиция даврини муваффақиятли бошлаш муҳим. Бу ҳақда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасида айтиб ўтди.

инвестиция ва кредитлар
Фото: Миллий статистика қўмитаси

“Иқтисодиётимизнинг юқори технологияли тармоқларига бир миллиард долларгача инвестицияларни жалб этиш дастурини ишлаб чиқиш зарур. Ҳукумат уни Миллий банк билан биргаликда тайёрлаши керак. Янги инвестиция даврини муваффақиятли бошлаш муҳим. Иккинчи даражали банклар реал секторга фаол сармоя киритишлари керак. Бу масала узоқ вақтдан бери жамиятда қизғин муҳокама қилинмоқда. Бу ишни кечиктирмасдан бошлаш керак”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, Мурожаатноманинг онлайн трансляцияси Jibek Joly эфирида, шунингдек, телеканалнинг YouTubeдаги канали ва Kazinform агентлиги сайтида амалга оширилади. Kazinform сайти ва Теlegram-канали ёзма трансляцияни тақдим этади.

Сўнгги хабарлар