Ёзда қандай сув ичиш керак - шифокор маслаҳати
ASTANА. Кazinform — Жазирамада чанқоқни қондириш учун энг самарали ичимлик оддий тоза сувдир. Жамбил вилояти санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Салтанат Алибаева июль ойидаги жазирама пайтида тўғри сув истеъмол қилиш муҳимлигини таъкидлади.

У газланган ва шакарли ичимликлардан воз кечишни маслаҳат берди.
Мутахассисларнинг фикрича, ёзнинг иссиқ кунларида хона ҳароратидаги оддий сув, табиий мева шарбати ёки компотларни ичиш яхшидир.
Агар чой ичсангиз, уни совутиб ичиш лозим.
– Газланган, ширин ва энергетик ичимликлар организмга фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради. Улар фақат чанқоқни вақтинча қондиради, лекин кейин яна чанқатиб, ошқозонда оғирлик ҳисси пайдо бўлади, – дейди Салтанат Қордабайқизи.
Шунингдек, у июль ойидаги жазирама пайтида сувни етарли миқдорда истеъмол қилиш зарурлигини таъкидлади.
Шифокорларнинг фикрига кўра, инсон танаси кунига 1 кг вазн учун тахминан 30 мл сувга муҳтож. Бу шуни англатадики, катталар кунига 1,5 дан 2-3 литргача суюқлик ичишлари керак.
Мутахассис, шунингдек, иссиқ кунларда овқат истеъмол қилишни енгиллаштиришни тавсия қилади.
— Оч қолиш мумкин эмас. Энг яхшиси, ҳар 2-3 соатда оз-оздан овқатланиш зарур. Оғир, қовурилган овқатлардан кўра сабзавот, мева ва совутилган шўрваларга устунлик берган маъқул, — деб маслаҳат берди Салтанат Алибаева.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кунига 7000 қадам юриш соғлиқ учун фойдали эканлиги исботлангани ҳақида хабар берган эдик.