Ёмғир, қор, яхвонлик: 18 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” синоптиклари 18 апрель куни бир қатор вилоятларда рўй берадиган об-ҳаво ўзгаришлари ҳақида огоҳлантириш берди.

Осень дождь Күзгі жаңбыр
Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

Синоптикларнинг хабар беришича, Павлодар вилоятининг шимолида, жанубида ва шарқида ёғингарчилик (қор, ёмғир) ва йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин. Минтақанинг шимолида ва шарқида туман тушади. Шимоли-ғарбдан эсаётган шамол кундузи 15-20 м/с тезликда эсади.

Улитау вилоятида кечаси ва эрталаб туман тушади.

Шимолий Қозоғистон вилоятида кечаси ёғингарчилик (асосан қор) ва яхвонлик, кундузи вилоятнинг шимолида, шарқида ва жанубида ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. Йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.

Қостанай вилоятининг шимолида ва шарқида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кечаси ва эрталаб вилоят ғарбида ва жанубида туман тушиши мумкин. Шимоли-ғарбдан шамол эсади, вилоятнинг шимолида ва шарқида 15-20 м/с тезликда эсади.

Ақтўбе вилоятининг шимоли-шарқида 2 даража совуқ бўлади. Ғарб ва шимоли-ғарбдан эсадиган шамол кундузи вилоят шимолида 15 м/с гача кучайиши мумкин.

Абай вилоятининг шимолида, шарқида ва марказида ёғингарчилик (ёмғир, қор) ва яхвонлик бўлади. Кечаси ва эрталаб вилоят жанубида туман тушади. Шимоли-ғарбдан эсаётган шамол тезлиги 15-20 м/с гача, кундузи вилоят жанубида 23 м/с гача кучайиши мумкин.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг ғарбида, шимолида ва шарқида ёғингарчилик бўлиб, йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб вилоят шарқида туман тушади. Вилоятнинг шимоли-ғарбий, шимоли, шарқи ва жанубидан 15-20 тезликда эсаётган шамол кундузи 23 м/с тезликда эсади.

Қарағанди вилоятининг шарқида кечаси яхвонлик, кундузи вилоят шимолида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кечаси ва эрталаб вилоятнинг шимолида ва шарқида туман тушиши мумкин. Шимоли-ғарбдан эсаётган шамол кундузи вилоятнинг ғарбида, шимолида ва шарқида 15-20 м/с тезликда эсади.

Астанада эрталаб ва кундузи ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол жануби-ғарбдан шимоли-ғарбга ўзгариб, эрталаб ва кундузи 15-20 м/с тезликда эсади, кундузи баъзан 23 м/с гача кучайиши мумкин.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимолида ер юзасида 2 даража совуқ бўлади.

Қизилўрда вилоятининг шимолида, шарқида ва марказида чанг бўрони ҳукм суради. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол шимолда, шарқда ва вилоят марказида 15-20 м/с тезликда эсади.

Жамбил вилояти жанубида ва тоғли ҳудудларда момақалдироқ бўлиб, туман тушиши мумкин. Шимоли-ғарбдан эсаётган шамол кундузи вилоятнинг жануби-ғарбий, шимоли-шарқида, тоғли ҳудудларида 15-20 м/с тезликда эсади.

Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади. Минтақанинг шимолида ва ғарбида чанг бўронлари кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан эсади, шимолий, ғарбий, марказ ва тоғли ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши, кундузи 23 м/с гача кучайиши мумкин.

Чимкентда кечаси чақмоқ чақади. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Жетису вилоятининг тоғли ҳудудларида туман тушади, кундузи вилоят шарқида тоғли ҳудудларда момақалдироқ бўлади. Шамол шимоли-шарқдан эсади, вилоят шарқида ва тоғли ҳудудларда 15-20 м/с тезликда эсади.

Сўнгги хабарлар