Йил охиригача инфляция 2 баробар пасаяди – ҚР Бош вазири

None
ASTANА. Кazinform – «AMANAT» партияси фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов жорий йилги инфляция прогнозини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

«Пандемия ва мураккаб геосиёсий шароитларга қарамай, кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли мамлакатимиз иқтисодиёти ишончли ўсиш суръатларини кўрсатмоқда. Жорий йилнинг 7 ойи якунлари бўйича ялпи ички маҳсулот ўсиши 4,8 фоизни ташкил этди. Жорий йилда иқтисодий ўсиш 5 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда. Барча асосий соҳаларда ижобий динамика кузатиляпти. Жорий йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 13,3 минг долларга ошди. Жорий йилда ташқи савдо айланмаси 140 миллиард долларга ошади. Ҳозирда мамлакатнинг халқаро захиралари 95 миллиард долларни ташкил этади. Инфляция аста-секин пасаймоқда. Йил охиригача ўтган йилга нисбатан 2 баробарга қисқаради», - деди Ҳукумат раҳбари.

Унга кўра, янги инвестиция циклини яратиш мақсадида 2026 йилгача бўлган инвестиция сиёсати концепцияси амалга оширилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram