Йил охирига қадар 5 та назорат-ўтказиш пункти ишга туширилади
ASTANA. Kazinform – Келгуси йилда «Нұр Жолы» назорат-ўтказиш пунктидан йилига 5 миллионгача транспорт воситаси ўтади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Молия вазири Мади Такиев маълум қилди.
“Бугун божхона инфратузилмасини модернизация қилиш учун 9 та назорат-ўтказиш пунктини модернизация қилиш ишлари якунланмоқда. 4 та назорат-ўтказиш пункти ишга туширилди. Улардан иккитаси Хитой билан чегарада, иккитаси Ўзбекистон билан чегарада жойлашган. Ушбу жума куни “Қазиғурт” ва “Темир бобо” назорат-ўтказиш пунктлари, 25 декабрда эса “Тажен”, “Майқапшағай” ва “Бақти” назорат-ўтказиш пунктлари ишга туширилади. Шундай қилиб, Давлат раҳбарининг кўрсатмалари тўлиқ бажарилади”, - деди у.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан чегарадаги «Жібек жолы» йўловчилар назорат-ўтказиш пункти қайта қурилмоқда. Унда ўтказувчанлик қуввати бир кунда 70 минг киши ва 2 минг транспорт воситасига оширилади.
«Нұр Жолы» назорат-ўтказиш пунктини 24 соатлик иш режимига ўтказиш бўйича синов лойиҳаси жорий этилди. Натижада, транспорт ҳажми 2 баробарга ошди. Бу бир кунда 1800 та транспорт воситасига етиб, жами ўтказувчанлик эса 453 минг транспорт воситасини ташкил этганидан дарак. Умуман олганда, келгуси йилдан бошлаб ўтказма ҳажмини 6 баробарга ошириб, 5 миллион транспорт воситасига етказишни режалаштирмоқдамиз”, - деди у.