Йил бошидан буён 19 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди

Йил бошидан буён 19 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди
Фото: gov.kz

2023 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, 19476 этник қозоқ ўз тарихий ватанига қўшилди ва ватандош мақомига эга бўлди. 1991 йилдан буён республикага жами 1 миллион 126,5 минг этник қозоқ қайтди, деб хабар беради Каzinform.

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, йил бошидан Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярми (51,9 фоизи) Ўзбекистондан, 19,6 фоизи Хитойдан, 10,8 фоизи Мўғулистондан, 8,5% фоизи Туркманистондан, 7,2% фоизи Россиядан ва 2% бошқа мамлакатлардан келган.

Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги ватандошлар сони 60,5 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 30,9 фоизини, нафақахўрлар 8,6 фоизини ташкил этди.

Меҳнатга лаёқатли ватандошлар орасида таълим даражаси бўйича:

15,3 фоизи олий, 33,6 фоизи ўрта касб-ҳунар, 42,8 фоизи умумий ўрта, 8,3 фоизи маълумотсиз.

Кўчирилган этник қозоқлар республиканинг турли вилоятларига жойлашдилар.

Шу билан бирга, ватандошларни кўчириш учун ишчи кучи танқислиги бўлган қуйидаги ҳудудлар аниқланди: Ақмола, Абай, Қостанай, Павлодар, Шарқий ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари.

Аҳоли пунктларида 2023 йил учун ватандошларни қабул қилиш квотаси 2337 кишини ташкил этади. 2023 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, аҳоли пунктларига 2053 нафар ватандоши кўчиб келган.

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юқорида кўрсатилган ҳудудларда истиқомат қилувчи ватандошларига кўчиб ўтиш учун субсидия шаклида — бир вақтнинг ўзида оила бошлиғи ва оиланинг ҳар бир аъзоси учун 70 ОҲК (241,5 минг тенге) миқдорида таклиф этилади; уй-жой ижараси ва коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун - бир йил ичида 15 дан 30 ОҲК (51,7 дан 103,5 минг тенгегача) миқдорида.

Йил бошидан буён 1 минг 630 нафар ватандошларга турли қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилди. Жумладан, 614 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди, 1 минг 630 нафари бир марталик ва 513 нафар ватандошга уй-жой билан таъминлаш учун субсидиялар берилди.

Бундан ташқари, ихтиёрий кўчириш самарадорлигини ошириш мақсадида фуқароларни шимолий ҳудудларга кўчиришда иштирок этаётган иш берувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича институционал чора-тадбирлар амалга оширилди. Уй-жой сотиб олиш, қуриш ёки ипотека бўйича дастлабки тўловнинг бир қисмини ёки 50 фоизи миқдорида бир оила учун 4 миллион тенгегача бўлган миқдорда қайтаримсиз иқтисодий сертификат жорий этилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Қозоғистон элчихоналари орқали “бир дарча” тамойили бўйича ватандош мақомини бериш механизми пилот режимда амалга оширилди. Тажрибали лойиҳа доирасида республика ҳудудига кирмасдан, мамлакатга кўчиб келиш, иш билан таъминлаш, уй-жой билан таъминлаш, ватандош мақомига эга бўлиш имконияти масаласини ҳал қилиш мумкин. Бугунги кунда республиканинг хориждаги муассасалари орқали қозоқ миллатига мансуб фуқаролардан янги форматдаги 2058 та ариза (690 та оила) қабул қилинган.

Сўнгги хабарлар
telegram