Йил бошидан буён Ўзбекистонга 3 минг IТ-мутахассис келди

«Бу йил Ўзбекистонга келган хорижлик IТ-мутахассисларнинг аксарияти мамлакатда узоқ вақт қолиб ишлашни режалаштирган. IТ-паркларга хорижликларни жалб этиш орқали икки ой муддатда 1000 нафар ёш мутахассиснинг малакасини ошириш зарур. Жаҳон IТ-бозорига чиқадиган 30 та йирик компания ташкил этиш зарур», - деди Ш.Мирзиёев.
Шунингдек, Президент 2022 йилда IТ-хизматлари экспортини 46 миллион доллардан 100 миллион долларга ошириш, мамлакатнинг олти ҳудудида тўлиқ IТ-паркларни ишга тушириш бўйича топшириқ берди. Бу 5 мингга яқин юқори маошли иш ўрни яратиш имконини беради. Унинг қайд этишича, бугунги кунда иқтисодиётни рақамлаштириш учун яна 12 минг юқори малакали мутахассис керак.
Шу муносабат билан у Тошкент ахборот технологиялари университетини илмий-таълим кластерига айлантириш, IТ-паркда замонавий университет ташкил этиш таклифини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий мутахассислар учун уч йиллик IТ-виза жорий этилган эди.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков