Йил бошидан буён Қозоғистон иқтисодиёти 5 фоизга ўсди

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йил 4 ойида Қозоғистон иқтисодиёти 5 фоизга ўсди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йил 4 ойида ўтган йил январь-апрелига нисбатан Қозоғистон иқтисодиёти 5 фоизга ўсди. Улар орасида реал секторда 4,8 фоиз, хизмат кўрсатиш соҳасида ўсиш 4,9 фоизни ташкил этди. Барча асосий йўналишларда ижобий динамика кузатилмоқда. Хусусан, қурилиш, савдо, шунингдек, ахборот-коммуникация соҳаларида энг юқори ўсиш кузатилди», - деди вазир.

Асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ўсиш суръати 18 фоизни ташкил этганини таъкидлади.

«Инвестиция оқими транспорт ва сақлаш соҳасига – 39,3, қишлоқ хўжалигига – 26,5, кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларга – 10, шунингдек, саноатга – 18,1, жумладан, тоғ-кон саноатига – 17,3 ва қайта ишлаш саноатига – 7 фоизга ошди. Ҳудудлар ўртасида энг юқори ўсиш Туркистон, Манғистау, Қизилўрда ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида кузатилди», - деди Алибек Қуантиров.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram