Йил бошидан буён 16 мингга яқин этник қозоқ ватандош мақомини олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 ноябр ҳолатига кўра, 15 минг 903 нафар фуқаро ўз тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомига эга бўлди. Умуман олганда, 1991 йилдан буён мамлакатга 1 миллион 86,2 минг этник қозоқлар қайтган, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб.

Жорий йил бошидан буён Қозоғистонга ватандошларнинг ярмидан кўпи (76,3 фоизи) Ўзбекистондан, 9,5 фоизи Хитойдан, 6,1 фоизи Туркманистондан, 2,5 фоизи Мўғулистондан, 5,5 фоизи бошқа мамлакатлардан келган.

Этник қозоқлар асосан Алмати (28,3 %), Туркистон (13,4 %), Манғистау (19,1 %) ва Жамбил (8 %) вилоятларида, шунингдек, Чимкент шаҳрига (10,5 %) жойлашдилар.

Жорий йилнинг 1 ноябр ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник мигрантлар сони 55 фоиз, меҳнат ёшдаги ёшлар - 28,1 фоиз ва пенсионерлар - 16,8 фоизни ташкил этади.

Меҳнат ёшдаги аҳолининг 11,1 фоизи олий маълумотли, 40,1 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотли, 45,5 фоизи умумий ўрта, 3,4 фоизи маълумотсиз.

Сўнгги хабарлар
telegram