Йил бошидан бери Қозоғистонлик авиакомпаниялар 2,6 млн йўловчи ташиди

Хусусан, «Air Astana» авиакомпаниясининг йўловчилар оқими 1,1 миллионга яқин, «FlyArystan» – 761 минг ва «SCAT» – 630 мингга яқин йўловчини ташкил этади.
Мамлакат аэропортларида хизмат кўрсатилган йўловчилар сони – 5,1 млн. Бу ўтган йилга нисбатан 9 фоизга кўп (2021 йили - 4,7 миллион, 2020 йили - 3,3 миллион).
Ҳозирда ички рейсларни 5 та маҳаллий авиакомпания ҳафтасига 605 рейс частотаси билан 57 та йўналиш бўйича амалга оширилади.
Халқаро рейслар 27 давлатга ҳафтасига 433 рейс частотаси билан 99 та йўналиш бўйича амалга оширилади.
Булар Туркия, БАА, Ўзбекистон, Грузия, Тожикистон, Россия, Қирғизистон, Беларусь, Германия, Миср, Жанубий Корея, Нидерландия, Польша, Арманистон, Буюк Британия, Мальдив ороллари, Тайланд, Озарбайжон, Қатар, Қувайт, Саудия Арабистони, Мўғулистон, Ҳиндистон, Эрон, Чехия, Греция (1 июндан) ва Италия (12 июндан).