Йил бошидан бери Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 250 минг нафарга етди

NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан бери Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 250 минг нафарга етди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Мамлакатда коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият оғир, бироқ охирги ҳафтада аввалги ҳафтага нисбатан вазият барқарорлашди. Йил бошидан бери мамлакатда 250 мингдан ортиқ одам коронавирус юқтирган, ўтган ҳафтада ўртача кунлик касалланиш сони 8 минг нафарга етди», - деди у.

Унга кўра, эпидемиологик баҳолаш матрицасида бутун мамлакат ва 14 та ҳудуд «қизил» зонага киритилган. Қизилўрда вилояти ва Чимкент шаҳри «сариқ» зонага, Туркистон вилояти эса «яшил» зонага ўтди.

Январ ойида КВИ дан ўлим даражаси декабрга нисбатан 1,3 баробар камайди.

«Охирги икки ҳафта ичида коронавирус инфекцияси билан касалланиш 2,4 баробар ошди. Шу билан бирга, касалланишнинг энг юқори ўсиши Шимолий Қозоғистон, Ақмола, Қостанай ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида (6 баробар) кузатилмоқда. Касалланиш 7 та вилоятда: Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Ақтўбе, Жамбил, Алмати, Атирау вилоятлари ва Алмати шаҳрида 2 дан 6 баробарга ошган. Манғистау, Туркистон, Қизилўрда вилоятлари ҳамда Нур-Султан ва Чимкент шаҳарларида ўсиш 2 баробарга етди», - деди Ажар Ғиният.

Шу муносабат билан вазир маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан аҳоли ўртасида КВИ нинг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича тушунтириш ишларини давом эттириш зарурлигини таъкидлади.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар