Йиғилишда биохавфсизлик масалалари муҳокама қилинмоқда
«Бугун муҳокама этилаётган қонун лойиҳаси Қозоғистонда илк бор биологик хавфсизликни таъминлаш, аҳоли, ҳайвонлар, ўсимликлар ва атроф-муҳитнинг бошқа объектларини биологик омиллар таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик базасини шакллантириш учун асос бўлди. Бу мамлакатимиз учун жуда муҳим, чунки, афсуски, Қозоғистонда Қрим-Конго геморрагик иситмаси, вабо, кана энцефалити ва бошқа хавфли инфекцияларнинг тарихий шаклланган табиий ўчоқлари бор», - деди Дархан Минбай.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатга унчалик маълум бўлмаган инфекция ва вирусларнинг кириб келиш хавфи шошилинч чоралар кўришни талаб қилаётган бир пайтда, мамлакатда биохавфсизликни прогнозлашнинг ягона моделини яратмасдан туриб, уни амалга ошириш мумкин эмас.
«Шу мақсадда қонун лойиҳасида биологик хатарларни ўз вақтида бошқариш, биохавфсизлик соҳасида марказлашган ҳисобга олиш ва мониторингни амалга ошириш, шунингдек, патоген биоагентлар ҳаракати мониторингини амалга ошириш имконини берувчи биохавфсизлик соҳасида давлат ахборот тизимини яратиш кўзда тутилган», - деди у.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов