13:11, 20 Октябрь 2022 | GMT +5
Ярим йилда Қозоғистонга 15 млрд долларга яқин инвестиция киритилган
ASTANA. Kazinform - Биринчи ярим йилликда Қозоғистонга 14,7 миллиард долларлик хорижий инвестициялар жалб қилинди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Бу ҳақда ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров Астанада бщлиб щтган инвестиция форуми чоғида маълум қилди.
«Ҳар йили Қозоғистонга ўртача 24 миллиард доллар миқдорида хорижий сармоя киритилади. Пандемия сабабли бу кўрсаткич 2019 йилда 17 миллиард долларгача камайди. Аммо ўтган йилги кўрсаткич 24 миллиард долларга етди. Бу йил яхши ишлаяпмиз. Ҳозирча биринчи ярим йиллик статистикаси мавжуд - у 28 фоизга ошиб, 14,7 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ярим йиллик кўрсаткич»
, - деди вазир ўринбосари.
Шунингдек, у Қозоғистон иқтисодиётига сармоя киритаётган давлатлар ўнталигига қайси давлатлар кирганини ҳам айтиб ўтди.
«Ушбу туркумга Ғарбий Европанинг етакчи давлатлари, Россия ва Хитой, АҚШ, Япония ва бошқалар киради. Сўнгги йилларда Ҳиндистондан келган инвесторлар ҳам фаол. Рақамлар бўйича турк компанияларининг қизиқиши доимо юқори бўлади»
, — деди Алмас Айдаров.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай