09:16, 05 Январь 2024 | GMT +5
Япониядаги атом электр станциясида сув сатҳи меъёрдан ошиб кетди

Мамлакатнинг “NHK” медиа ташкилоти маълумотларига кўра, зилзиладан сўнг “Hokuriku Electric Company” атом электр станцияларидаги сув даражасини мунтазам равишда текшира бошлаган. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, станциядаги сув сатҳи меъёрдан 3 метрга кўтарилган.
Бундан ташқари, реакторларни ташқи электр энергияси билан таъминловчи трансформатор қувурлари шикастланган. Бузилиш ёғ оқишига олиб келди. Зарарни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.