Японияда туғилиш даражаси биринчи марта пасайди

ASTANA. Kazinform — Японияда 2024 йилда туғилган болалар сони ўтган йилга нисбатан 5,7 фоизга камайиб, 686 061 нафарга етди, деб хабар беради Kyodo News.

Японияда туғилиш даражаси биринчи марта пасайди
Фото: pixabay.com

Ушбу маълумотларга чет эл фуқароларидан туғилган болалар кирмайди.

Япония соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда туғилишнинг умумий коэффициенти - аёлнинг репродуктив давридаги ўртача болалар сони 2023 йилдаги 1,20 дан 2024 йилда 1,15 га тушиб, рекорд даражада паст бўлди.

Туғилиш даражаси ҳам, коэффициент даражаси ҳам кетма-кет тўққиз йил давомида пасайиб бормоқда.

Келажакдаги туғилиш кўрсаткичларига таъсир этувчи асосий омиллардан бири – никоҳлар сони икки йил ичида биринчи марта 2024 йилда ўсиб, 485 063 тага етди. Бу ўтган йилга нисбатан 10322 тага кўпдир.

Ўлганларнинг умумий сони 1 605 298 кишига етди, бу урушдан кейинги даврдаги энг юқори кўрсаткичдир. Аҳолининг табиий қисқариши рекорд даражага етди - 919 237 киши. Бу кўрсаткич 18 йил давомида кетма-кет пасайиб боряпти.

Японияда туғилиш даражаси 1973 йилдан бери пасайиб бормоқда, иккинчи чақалоқ буми тахминан 2,09 миллион туғилишни кўрган. Бу кўрсаткич 2016 йилда 1 миллиондан пастга, 2022 йилда эса 800 мингга тушди.

Аҳоли ва ижтимоий хавфсизлик миллий тадқиқот институти аввалроқ туғилиш даражаси 2039 йилга бориб 680 мингга тушишини башорат қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Японияда 2024 йилда туғилганларнинг умумий сони (чет элликларнинг болалари билан бирга) ўтган йилга нисбатан 5 фоизга камайгани хабар қилинганди.

Сўнгги хабарлар