Японияда 6 балли зилзила содир бўлди

Сешанба куни кечқурун Япониянинг Ниигата префектурасида 6,0 балли зилзила содир бўлди, цунами хавфи йўқ, дея хабар беради Кazinform агентлиги “РИА Новости”га таяниб.

Зилзила
Фото: Kyodo

Япония метеорология агентлиги маълумотларига кўра, зилзила Ниигата префектурасининг Садо ороли ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 17:59 да қайд этилган.

Қайд этилганидек, ҳозирча цунами хавфи мавжуд эмас. Шунингдек, қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ. Айрим ҳудудларда тезюрар поездлар ҳаракати тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни Япониянинг марказий қисмида бир қатор зилзилалар содир бўлди.

Уларга "Ното ярим оролидаги зилзила" номи берилди. Ушбу катаклизм мамлакатнинг бу қисми учун 1885 йилдан бери энг кучли бўлди.

Охирги маълумотларга кўра, 1 январдаги зилзила қурбонлари сони 202 кишига етган.

Сўнгги хабарлар