14:45, 13 Сентябрь 2023 | GMT +5
Япония ҳукумати истеъфога чиқди
TOKYO. Kazinform - Бош вазир Фумио Кисида ўз вазирларининг илтимосларини қабул қилди ва Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди , дея маълум қилди Kyodо агентлиги. Бу ҳақда Kazinform PIA-Novostiга таяниб хабар беради.
Шундан сўнг бош вазир Либерал-демократик партиянинг ҳукмрон коалициядаги шериги Комэйто партияси раҳбари Нацуо Ямагути билан вазирлар маҳкамасини шакллантириш масаласини муҳокама қилади. Кейин янги вазирлар маҳкамаси тузилади, шундан сўнг уни Япония императори Нарухито тасдиқлайди.
Янги вазирлар маҳкамаси 19 та вазирдан 13 таси ўрнини босади, улардан 11 таси биринчи марта вазирлик портфелини олади. Янги ҳукуматда беш нафар аёл бўлади – бу Синдзо Абэнинг иккинчи ҳукумати билан тенг келадиган максимал рақам.