Япония шимолидаги меҳмонхонада 47 киши овқатдан заҳарланди

ASTANA. Kazinform - Япония шимолидаги Аомори префектурасидаги меҳмонхонада овқатланган 47 кишида овқатдан заҳарланиш аломатлари пайдо бўлгани ва норовирус билан касаллангани маълум бўлди.

Япония шимолидаги меҳмонхонада 47 киши овқатдан заҳарланди
Фото: pexels.com

Бу ҳақда душанба куни маҳаллий ОАВ хабар берди, деб ёзади Синьхуа.

Kyodo Tsushin агентлигининг префектура маъмуриятига таяниб хабар беришича, Товада шаҳридаги Towadaso меҳмонхонасида овқатланган одамларда қусиш ва диарея каби аломатлар қайд этилган.

Хабарда меҳмонлар ва ошхона ходимларидан олинган нажас намуналарида норовирус топилгани айтилган.

Товада шаҳридаги Камикита жамоат саломатлиги маркази бу ҳолатни овқатдан заҳарланиш ҳолати сифатида баҳолади ва меҳмонхонани 15 февралдан бошлаб беш кунга ёпишни буюрди.

Мавжуд маълумотларга кўра, заҳарланган 47 кишининг барчаси яхши аҳволда.

Аввалроқ Японияда кучли қор ёғиши натижасида 46 киши ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар