14:35, 29 Март 2022 | GMT +5
Япония Россияга люкс автомобиллар экспортини тақиқлади
TOKIO. Kyodo - Kazinform – Япония иқтисодий санкциялар доирасида Россияга люкс автомобиллар ва бошқа товарларни экспорт қилишни тақиқлади, дея хабар беради Kazinform Kyodonews агентлигига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, мамлакат вазирлар маҳкамаси 5 апрелдан бошлаб эмбарго (товарларни хорижга олиб чиқишни тақиқлаш) жорий этиш тўғрисидаги қарорни қайта кўриб чиқди. Рўйхатга заргарлик буюмлари ва санъат асарлари ҳам киритилган.
Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Коичи Хагиуданинг айтишича, бу ҳаракат Россия президенти Владимир Путинни қўллаб-қувватловчи олигархларга босимни кучайтиришга қаратилган. АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳам худди шундай қарорлар қабул қилган.
Япония ҳукумати маълумотларига кўра, Россияга экспорт қилинадиган товарларнинг асосий қисмини автомобиллар ташкил этади. 2020 йилда Япония Россияга 627,8 миллиард иен (5 миллиард доллар)лик автомобил жўнатган.