Япония ҳукумати истеъфога чиқди
ASTANA. Kazinform - Исиба вазирлар маҳкамаси 386 кундан сўнг истеъфога чиқмоқда, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.

Япония Бош вазири Сигэру Исиба сешанба куни вазирлар маҳкамаси билан бирга истеъфога чиқди. Бу бир йилдан сал кўпроқ вақт олдин ҳокимиятга келган маъмурият фаолиятининг тугашини англатади.
Навбатдан ташқари ўтказилган йиғилишда вазирлар ўз аризаларини топширдилар ва С. Исиби раҳбарлигидаги ҳукумат расман истеъфога чиқди.
Эслатиб ўтамиз, сайловлар дастлаб 2027 йилга белгиланган эди, бироқ Исиба ЛДП аъзоларининг босими остида истеъфога чиқиш ниятини эълон қилганидан кейин сайловлар муддатидан олдинроққа кўчирилди.
Исиба 20 июлда бўлиб ўтган сайловларда қониқарсиз натижалар учун масъулиятни ўз зиммасига олиб, лавозимини тарк этишини маълум қилди. Ўша сайловда ЛДП ва Комэйто партиялари коалицияси парламентнинг юқори палатасидаги кўпчилик ўриндан айрилган эди.
Сигэру Исиба ўтган йилнинг октябрь ойида ҳукуматни бошқаришни ўз зиммасига олган эди.