Япония биринчи Ойга қўниш модулини учирди

None
Фото: Kyodo
ASTANА. Казинформ - Япония биринчи Ойга қўниш модули - SLIMни учирди. У Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) томонидан ишлаб чиқилган, дея хабар беради Каzinform Deusche Welleга таяниб.

Ракета ташувчиси бугун эрталаб Кагосима префектураси жанубидаги Танэгасима коинот портидан учирилди. JAXA ишга учириш лаҳзасини жонли эфирда намойиш этди.

Аввалроқ об-ҳаво шароити туфайли парвоз бир неча бор кечиктирилган эди.

Қурилманинг баландлиги - 2,4 метр, оғирлиги - 200 кг. Унинг мақсади юзни аниқлаш тизимларида қўлланиладиган технологиялар асосида ой кратерлари ва ерларини ўрганишдан иборат. SLIM, шунингдек, махсус камера билан жиҳозланган, унинг ёрдамида Ой юзасидаги темир ва бошқа элементлар миқдорини ўлчаш мумкин.

Қурилмани яратишда қўлланиладиган технологиялар белгиланган жойга қўниш ва 100 метрдан ортиқ хато қилмаслик имконини беради. Аввалги Ойга қўниш қурилмаларида бу кўрсаткич бир неча километрга етган, деб таъкидлади AFP агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта аввал «Чандраян-3» миссияси доирасида Ҳиндистон космик кемаси Ой юзасига муваффақиятли қўнган эди. Ҳиндистон Ер юзасига космик кема қўнган тўртинчи давлат бўлди. Бунгача бу миссияни Совет Иттифоқи, АҚШ ва Хитой амалга оширган. Россиянинг «Луна-25» станцияси эса август ойининг охирида Ойга қўниш пайтида ҳалокатга учради.


Сўнгги хабарлар
telegram