Япония биринчи ёғоч сунъий йўлдошни учиради

BEIJING. Kazinform - Япония 2023 йилда дунёдаги биринчи ёғоч сунъий йўлдошни учиради. Бу ҳақда жума куни Kyodo агентлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Япониялик мутахассисларнинг фикрича, космик аппаратни 10 сантиметрлик кичик квадрат шаклида қуриш режалаштирилмоқда. Сунъий йўлдошнинг ташқи қатлами ёғочдан ишланади. Унинг ташқи томонида қуёш батареялари, ички қисмида эса антеннали электрон жиҳозлар ўрнатилади.

Феврал ойида Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги астронавти Такао Дои ёғочни коинотда синовдан ўтказади. У Халқаро космик станциядаги тадқиқот модулининг ташқи томонига бир неча турдаги ёғочлардан ишланган панелларни бириктиради. Улар космосда тахминан тўққиз ой қоладилар.

Япониялик мутахассисларнинг фикрича, сунъий йўлдошларни ёғочдан ишлаш арзонроқ. Ҳозирги сунъий йўлдошлар алюминийдан қилинган.

Киото университети профессори Доининг сўзларига кўра, агар режа амалга оширилса, коинотга қизиқувчи болалар ўзларининг сунъий йўлдошларини яратишлари мумкин бўлади.

Киото университети ва Sumitomo Forestry мутахассислари сунъий йўлдошни ишлаб чиқишмоқда.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар