19:23, 25 Август 2023 | GMT +5
Япония атом электр станциясидан радиоактив сувни тўкишни бошлаганидан бери хитойликлар туз жамғаришга киришди
ТОKYO. Kazinform – Пайшанба куни Хитойнинг айрим провинцияларидаги чакана савдо дўконларида туз етишмай қолди, чунки Япония шикастланган «Фукусима» АЭСдан тозаланган радиоактив сувни Тинч океанига оқизганидан сўнг, истеъмолчилар тузни катта миқдорда харид қила бошладилар, деб хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.

Харидорлар оқизилган сув денгиз сувини ифлослантириши ва туз ишлаб чиқаришга таъсир қилишидан хавотирда. Пекин муниципалитети ҳукумати шаҳарда туз етарли эканлигини айтиб, аҳолини ваҳима қилмасликка чақирди.
Хитойлик истеъмолчилар ҳам 2011 йилда, ҳалокатли зилзила ва цунами оқибатида атом электр станциясида содир бўлган ядровий ҳалокатдан кўп ўтмай, туз жамғаришни бошладилар. Шунингдек, улар йодланган туз радиациядан ҳимоя қилишига ишонишади.