10:55, 16 Апрель 2022 | GMT +5
Япония аҳолиси 644 минг кишига камайди
ТОKYA. Kazinform - Япония аҳолиси 644 минг кишига камайиб, 125,5 миллион кишига етганини Япония Маъмурий ишлар ва коммуникациялар вазирлиги жума куни маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2020 йил октябр ойидан 2021 йил октябргача бўлган даврда аҳоли сони 644 минг кишига камайиб, 125,5 миллион кишини ташкил этган, бу кузатувлар тарихидаги энг катта пасайиш даражасидир. Ҳисобга мамлакатда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ҳам киради.
Япония вазирлиги ҳисоботида Токиода 26 йил ичида биринчи марта аҳоли сонининг камайиши қайд этилган. Аҳолининг қисқариши Окинавадан ташқари Япониянинг барча 47 префектурасида қайд этилган.
Япония Маъмурий ишлар ва коммуникациялар вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда аҳоли сонининг камайиши коронавирус пандемияси сабаб бўлган чекловлар билан боғлиқ.
Япония аҳолиси 2053 йилга бориб 100 миллионга камайиши прогноз қилинмоқда.
Муаллиф: Руслан Сулейменов