Япония 3D принтер ёрдамида икки кун ичида кичик уйларни босиб чиқаришни бошлади

None
Фото: Serendix.com
ASTANA. Kazinform - Японияда Serendix стартапи 3D ёрдамида кичик уйларни чоп этишни бошлади. Бундай уйнинг майдони кичкина квартира билан бир хил, уни икки кундан камроқ вақт ичида қуриш мумкин, унинг нархи эса оддий автомобиль нархига тенг, деб хабар беради Kazinform 4pda.to нашрига таяниб.

50 квадрат метрлик уй 44,5 соатда қурилиб, 37 минг долларга сотилди. 3D-принтерда чоп этилган Fujitsubo уйида битта ётоқхона, битта ҳаммом ва ошхонага уланган очиқ яшаш хонаси мавжуд. Япония соғлиқни сақлаш стандартларига кўра, бундай уйда битта одам ёки ёш эр-хотин жойлашиши мумкин, лекин техник жиҳатдан у кўпроқ одамни сиғдира олади.

«Қирқ йил муқаддам ишлаб чиқариш жараёнида роботлардан фойдаланадиган инновация пайдо бўлди ва автомобилсозлик саноатида нархлар пасая бошлади. Биз 3D-принтерда чоп этилган уй-жой саноатини тўлиқ роботлаштиришнинг бошланиши деб ҳисоблаймиз», - дейилади Serendix баёнотида.

Ҳозирда компания ўз уйларини қуриш учун бешта принтердан фойдаланмоқда, бироқ 2024 йилда яна 12 та принтерни қўшиб, йилига 850 га яқин уй қуришни режалаштирмоқда. Асосан, уй-жой қуриш учун бўш иш ўринлари мавжуд бўлган кичик шаҳарчаларга устунлик берилади.


Сўнгги хабарлар
telegram