Январ воқеаларидан кейин мен қасос олишга интилмайман – Тоқаев

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев январ воқеаларидан кейин реванш олишга интилмаслигини маълум қилди ва мамлакат фуқароларини жипслаштириш муҳим деб ҳисоблайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ақорда қароргоҳида бир қатор элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимида Президент йил бошида ички ва ташқи бузғунчи кучлар Қозоғистонга қаттиқ ва шафқатсизларча ҳужум қилганини эслатди.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг айтишича, Қозоғистон халқининг қатъияти ва донолиги туфайли давлат тўнтаришига уринганлар қайтарилди, исёнчилар ва безорилар жавобгарликка тортилди.

«Январ воқеаларидан кейин мен реванш олишга ёки поляризацияга интилмайман. Мамлакат Президенти сифатида мен Қозоғистон фуқароларини бирлаштиришни ўта муҳим устувор вазифа деб биламан. Шунинг учун мен Янги Қозоғистон концепциясини таклиф қилдим. Бу ҳужжат миллатлараро тотувлик, кўп векторли ташқи сиёсат каби яққол ютуқларимиздан воз кечмасдан, ўтмишдаги адолатсизликлардан халос бўлишга асосланган. Менинг бунёдкор халқим бу синовдан кучлироқ, фаровонроқ, умидлироқ ва ўз давлатчилиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини асраб-авайлашга қатъийроқ бўлади», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Ақордада 7 давлатнинг фавқулодда ва мухтор элчилари Қозоғистон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар
telegram