19:49, 01 Сентябрь 2022 | GMT +5
Январ воқеаларида ҳалок бўлганларнинг кам таъминланган оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда Январ воқеаларида ҳалок бўлган фуқароларнинг кам таъминланган оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

«Биз бу фожиадан инсонпарварлик кўрсатган ҳолда тегишли хулосалар чиқарамиз. Бу бошқа ҳеч қачон содир бўлмайди. Биз бунга йўл қўймаймиз. Январ воқеаларида ҳалок бўлган фуқароларнинг кам таъминланган оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади. Қозоғистон халқини қўллаб-қувватлаш жамғармаси бундан буён ҳам ушбу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшишига ишонаман»
, — деди Қозоғистон Республикаси Президенти.