Январ воқеалари вақтида жабрланган оилаларга 1,1 млрд тенге ажратилди

None
ASTANA. Kazinform - Январ воқеалари оқибатида жабрланган оилаларга 1,1 миллиард тенге моддий ёрдам берилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Бугун «Қозоғистон халқига» жамоат фонди январ воқеалари оқибатида жабрланган оилаларга 1,1 миллиард тенге миқдорида моддий ёрдам тўлаб берди»

, - дейилади Бош прокуратуранинг Kazinform саволига берган жавобида.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, январ воқеалари чоғида 238 киши, жумладан, 219 нафар тинч аҳоли, 19 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳалок бўлган. 16 нафар тиббиёт ходими, 34 нафар ўт ўчирувчи, 8 нафар қутқарувчи жароҳатланган.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар