Январ ойида мамлакат товар экспорти 86 фоизга ошди – ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Январ ойида мамлакат товар экспорти 86 фоизга ошди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг январ ойида ташқи савдо айланмаси 63 фоизга ошиб, 8,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Хусусан, экспорт ҳажми 86 фоизга ошиб, 6,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этди», — деди Алибек Қуантиров.

Шу билан бирга, вазир қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 56 фоизга ошиб, 1,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этганини айтди.

«Товарлар импорти 2,8 миллиард долларни ташкил этди. Умуман олганда, ижобий савдо баланси 3,3 млрд АҚШ долларини ташкил этди», деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар