Январ-март ойларида Қозоғистонда иқтисодий ўсиш 4,4 фоизга тезлашди

«Жорий йилнинг январ-март ойларида Қозоғистонда иқтисодий ўсиш 4,4 фоизгача тезлашди. Ҳисобот давридаги асосий тенденцияларга кўра, реал секторда ўсиш суръатларининг тезлашиши, экспорт ҳажмининг барқарор ўсиши, хизматлар соҳасида барқарор динамика кузатилмоқда. Реал секторда ўсиш 5,9 фоизни ташкил этди. Хизмат кўрсатиш соҳасида ишбилармонлик фаоллиги 2,8 фоизгача ошди», - деди вазир.
Унга кўра, саноат тармоқлари орасида транспорт ва омборхона, қурилиш, савдо, сув таъминоти, ишлаб чиқариш, ахборот ва алоқа, тоғ-кон саноати ва қишлоқ хўжалигида ижобий ўсиш кузатилмоқда.
«Асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ўсиш суръати 1,5 фоизни ташкил этди. Тоғ-кон саноатини ҳисобга олмаганда, асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг ўсиш суръати 0,6 фоизни ташкил этди. Инвестициялар қурилиш соҳасида – 2,2 баробар, таълимга – 2,2 баробар, давлат бошқарувига; ижтимоий таъминот 78,5 фоизга ошди», -деди Алибек Қуантиров.
Ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткич Чимкент шаҳрида, шунингдек, Ақмола ва Павлодар вилоятларида кузатилди.
Муаллиф: Марлан Жиембай