Янги йил арафасида Қозоғистонда 45 даражагача совуқ кутилади

Қазгидромет маълумотларига кўра, 2020 йил 25-31 декабр кунлари мамлакатнинг шимолий ва шарқий минтақаларида ҳаво совуқ бўлади.
«Термометр минус 35-42 даража ҳароратни кўрсатади. Яъни, Қозоғистон бўйлаб одатдагидан совуқроқ бўлади. Мазкур даврнинг ўрталарида қисқа вақт ҳаво ҳарорати кўтарилади. Бироқ, давр охирида совуқ антициклон яна кириб келади, қор тўхтайди ва Қозоғистонда яна қаттиқ совуқ бўлади: Қозоғистоннинг шимолий ҳудудларида ҳарорат 35-45 даражагача пасаяди», - дея хабар беради Қазгидромет.
Янги йил бошида совуқ Сибир антициклони Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларидаги об-ҳавони шакллантиради. Ҳаво ҳарорати:
• ғарбда кечаси минус 10-20 даража, кундузи минус 5-13 даража;
• жануби-ғарбда минус 5-13 даража, кундузи -5 + 5 даража;
• шимоли-ғарбий қисмида кечаси минус 25-33 даража, кундузи минус 12-20 даража;
• шимолда, шарқда, марказда минус 32-37 даража, баъзи жойларда минус 43 даража, кундузи минус 25-35 даража;
• жанубда минус 15-28 даража, кундузи минус 10-20 даража;
• жануби-шарқда минус 23-35 даража, кундузи минус 20-28 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.