Янги ҳудудларнинг ташкил этилиши аҳоли муаммоларини тез ҳал этиш имконини беради – ҚР Бош вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Абай, Улитау ва Жетису вилоятларининг ташкил этилиши маҳаллий аҳоли муаммоларини ҳал этиш имконини беради. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мурожаатноманинг асосий устувор йўналишларидан бири ҳудудларни ривожлантиришга янги суръат бағишлашдан иборат. Абай, Улитау ва Жетису вилоятларининг ташкил этилиши бу ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини янги босқичга кўтаради ва маҳаллий аҳоли муаммоларини ҳал этиш имконини беради. Шу билан бирга, Ҳукумат олдига Президентимиз топшириқларини самарали амалга ошириш вазифаси қўйилган. Бунинг учун ҳудудларни молиялаштириш тартибини қайта кўриб чиқиш ва бюджетлараро муносабатларнинг оптимал моделини ишлаб чиқиш зарур», -деди А. Смаилов.

Бош вазир ҳудудлар учун давлат харидларини соддалаштириш масаласини ҳам ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

«Миллий иқтисодиёт вазирлигига тегишли давлат органлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда янги ҳудудларни ташкил этиш бўйича ишларни жадаллаштириш учун тегишли «Йўл харитаси»ни жорий этишни топшираман», - деди Бош вазир.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар